Таиландда Халқаро заргарлик кўргазмасидан олмосни ўғирлаб, уни ютиб юборган хитойлик аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Tengrinews.kz» хабар беради.
Олти каратли олмоснинг қиймати 277 минг долларни ташкил этган. Ўғрилик ҳақида заргарлик фирмасининг эгаси полицияга хабар қилган. Кўргазмада тадбиркор суҳбатга чалғиганда, икки фирибгар олмосни қалбакисига алмаштириб қўйган.
Ўғрилар ватанига учиб кетишга уринганда, аэропортда қўлга олинди. Ўтказилган рентген текширувида олмос 30 ёшли хитойлик аёлнинг ичагида эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)