Олмаотада болаларини деразадан ташлаб юборган, сўнгра ўз жонига қасд қилган аёл икки ойлик муддатга ҳибсга олинди, деб хабар беради «Zakon.kz».
2015 йилнинг 5 сентябрь кунги жиноят иши материалларига кўра, 33 ёшли Жадира Кулмамирова вояга етмаган болаларини ўлдиришни ва ўз жонига қасд қилишни мақсад қилиб, 2007 йилда туғилган А. Кокенай ва 2014 йилда туғилган Х. Кокенайни бешинчи қават деразасидан ташлаб юборган, сўнгра ўзи ҳам пастга сакраган.
12 сентябрь куни Олмаота шаҳар Бостандик туман судининг гумонланувчи даволанаётган шифохонада бўлиб ўтган сайёр суд жараёнида Кулмамировага нисбатан икки ойлик муддатга ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аёл ва унинг тирик қолган бир ёшу икки ойлик қизи шифохонанинг жонлантириш бўлимида бўлиб, уларнинг аҳволида бироз яхшиланиш қайд этилган эди.
Изоҳ (0)