Саудия Арабистони жаҳон бозоридаги вазиятни муҳокама этиш учун дунёнинг етакчи нефт ишлаб чиқарувчи мамлакатлари саммитини ўтказишга зарурат йўқлигини маълум қилган бир пайтда нефтнинг нархи арзонлашишда давом этмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий вақт бўйича 15:08 да нефтнинг Brent маркаси нархи 1,81 фоизга пасайиб, баррели 47,99 долларни ташкил этди. Нефтнинг енгил WTI маркаси қиймати эса 1,95 фоизга пастлаб, баррели 45,02 долларга баҳоланди.
Нефтнинг нархига, шунингдек, дунёдаги энг йирик инвестиция банкларидан бири Goldman Sachs Group Inc. таҳлилчиларининг башоратлари ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэла президенти Николас Мадуро Россия президенти Владимир Путин билан учрашув вақтида нефть бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича чораларни муҳокама қилишни таклиф қилган эди.
Изоҳ (0)