Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 15—16 ёшдаги боксчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида 9 сентябрь, чоршанба куни чорак финал баҳслари ўтказилди. Ушбу босқичда рингга кўтарилган саккиз нафар ўзбекистонлик спортчидан етти нафари рақиблари устидан ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Демак, финал йўлланмаси учун кечадиган жангларда Халим Утегенов (-48 кг), Билолбек Мирзараҳимов (-57 кг), Темур Мержанов (-63 кг), Дилшод Рўзметов (-66 кг), Яҳёхон Саидхонов (-70 кг), Қосимхон Қосимов (-75 кг) ва Профсор Роримша (80 кг) каби боксчилар рингга кўтарилади.
Изоҳ (0)