Япониянинг Хонсю ороли марказий қисмига ёпирилган «Кило» тўфони оқибатида камида олти киши турли даражада шикастланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айти префектурасида кекса аёл кучли шамол натижасида йиқилиб, оёғини синдириб олди. Сидзуока префектурасида яна беш киши жабрланди.
Аввалроқ Япониянинг Сидзуока, Миэ ва Канагава префектураларидаги 57 минг аҳоли тошқин ва селнинг юзага келиш хавфи мавжудлиги туфайли эвакуация бўйича тавсиялар олган эди. Ҳозирги пайтда тўфон Айти префектурасига бостириб келди.