Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, у спорт билан шуғулланишга ва касал бўлмасликка ҳаракат қилади, зарурат бўлганда эса Марказий клиник шифохонада даволанади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Путиннинг таъкидлашича, асрлар давомида «тегишли лавозимдаги шахслар» мазкур шифохонада даволаниб келган.
Шунингдек, у Марказий клиник шифохона ходимлари ўзлари кўрсатаётган хизмат даражасидан кўнгли тўлмаслигини айтиб ўтди. «Улар кадрлар тайёрлаш даражаси, молиялаштириш ва техникани бугунги кун талабларига жавоб бермайди, деб ҳисоблайди», — деди президент.
Изоҳ (0)