Американинг Миссури штати Сент-Луис округида 11 яшар бола унинг уйига бостириб киришга уринган 16 ёшли ўсмирни отиб ўлдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, ҳодиса юз берган пайтда11 ёшли бола ва унинг тўрт яшар синглиси уйда ёлғиз бўлган. Жиноятчи уч марта уйга бостириб киришга урингандан сўнг, бола унинг бошига ўқ узган.
Полиция вояга етмаган болаларнинг уйда ёлғиз қолганлиги ва ўқотар қуролни қўлга киритганлиги билан боғлиқ вазиятни аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)