2 сентябрь куни Ханти-Мансийскда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг бошланғич тури шов-шувли ҳодисаларга бой бўлди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар беради.
Унда ўзбекистонлик 13 ёшли Воҳидов Шамсиддин шу йили халқаро гроссмейстер номини қозонган 16 ёшли ҳиндистонлик Картхикеяна Муралига қарши қора доналарда ўйнаб, рақибини мағлуб этди.
3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда Воҳидов Шамсиддин ҳиндистонлик рақиблари билан курашни давом эттиради. Бу сафар у Сунилдутх Лина Нараянанга қарши дона суради.
Изоҳ (0)