Жанубий Шаолинь ибодатхонасининг руҳонийси Ши Лилианг сув устида 125 метр масофани югуриб ўтди. У 200 та сув юзасида сузувчи фанера тахтадан мослама тариқасида фойдаланди, деб хабар беради The Telegraph.
Рекордчи югуриш тезлиги ва мувозанатни сақлаб туришнинг синалган уйғунлигига эришганлиги туфайли сув остига қулаб кетмади.
Бу усул «сув устида парвоз» номини олган. Ши Лилианг ушбу машғулотни бажаришда дунё бўйича рекорд ўрнатган. 2015 йилнинг январида у сув юзасида 120 метр югуриб ўтган эди. Руҳоний ўз тажрибаларини 2009 йилда бошлаган бўлиб, ўшанда унинг натижаси 18 метрни ташкил этган эди.
Изоҳ (0)