Қизил Хочнинг Халқаро комитети Яманда икки нафар ходимининг ўлдирилганлик ҳолати юзасидан норозилик билдирди, деб хабар беради «ТАСС». Ташкилотнинг араб республикасидаги вакили Антуан Гран ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
2 сентябрь куни ташкилотнинг икки ходими Саада ва Сана шаҳарлари оралиғида ҳаракатланаётган автоколоннада ўлдирилди. Улардан бири воқеа жойида, иккинчиси эса касалхонада ҳалок бўлди. Уларнинг ҳар иккаласи яманликдир.
Манбаларда таъкидланишича, колоннага қарата бир киши ўт очган. Ҳужум ким томонидан амалга оширилганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)