Мексика ранчоларидан бирида 31 минг суяк парчалари бўлган оммавий қабр топилди, деб хабар беради «Inform.kz».
Полиция бу қабрга наркокартеллар ўз қурбонларининг жасадларини ташлаган деб ҳисобламоқда. Суяк парчалари камида 31 кишига тегишли эканлиги аниқланди.
«Қўлга олинган жиноятчиларнинг кўрсатмалари, жабрланганлар ва терговчиларимизнинг маълумотлари бизга ушбу ранчони топишга ёрдам берди», — дейди Нуэво Леон штати прокуратураси матбуот котиби Приссилла Ривас. Полиция умумий қабрни ўраб олиб, у ердан гумонланувчиларни топишга ёрдам берувчи далилларни қидирмоқда.
Изоҳ (0)