Москванинг Домодедово аэропортидаги ёнғин Strabag компанияси омбори биносида юзага келган. Бу ҳақда «Газета.ru» аэропорт расмий вакили Илья Зайсевнинг маълумотига таяниб хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, ёнғин майдони 15 квадрат метрни ташкил этган. Бироқ тутун вентиляция орқали ўтиб, терминал биносини қоплаб олган. Шу сабабдан йўловчилар эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Домодедово аэропорти йўловчилари учинчи қаватнинг тутай бошлаганлиги туфайли эвакуация қилинган эди.
Изоҳ (0)