«Союз ТМА-18М» космик кемаси «Союз-ФГ» ташувчи ракетасида Халқаро космик станциянинг янги экипаж аъзолари билан бирга Бойқўнғирдан учди. Бу ҳақда «Newskaz.ru» хабар беради.
Ракета ташувчи Москва вақти бўйича 7:32 да учди. Унинг янги экипаж аъзолари фазогир Сергей Волков («Роскосмос»), қозоғистонлик фазогир Айдин Аимбетов ва Европа космик агентлиги астронавти Андреас Могенсендан иборат.
«Союз ТМА-18М» космик кемасининг Халқаро космик станцияга парвози аввал режалаштирилгандек олти соат эмас, икки сутка давом этади. Кеманинг станцияга туташуви 2 сентябрдан 4 сентябрга кўчирилди.
Изоҳ (0)