Москва шаҳри терговчилари 1 сентябрь куни пойтахтда талабанинг ўз жонига қасд қилиш ҳолати бўйича текширув ишларини бошлади, деб хабар беради «РИА Новости».
Юқори баландликдан йиқилиб тушишга хос шикастланиш аломатлари бўлган, 1997 йилда туғилган йигитнинг жасади йўловчилар томонидан Шверника кўчасидаги ётоқхона яқинидан топилган.
Талаба таҳсил оладиган муассаса номи аниқлаштирилмади, бироқ манбаларга қараганда, юқоридаги кўчада М.V.Ломоносов номидаги Москва давлат университети жойлашган.
«Дастлабки маълумотларга қараганда, йигит ўз жонига қасд қилган… Суд-тиббий экспертизаси тайинланди», — деб таъкидлади терговчилар.
Изоҳ (0)