Гватемала конгресси мамлакат президенти Отто Перес Молинани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунинг учун мавжуд 158 овоздан 132 овоз тўпланди, деб хабар беради «Газета.ru».
Бу қарор мамлакат бош прокуратураси ва БМТ томонидан молиялаштирилувчи Гватемалада қонун бузилишига қарши курашиш халқаро комиссиясига президентга нисбатан божхона органлари фаолиятида аниқланган йирик коррупция тизимига алоқадорлик тўғрисидаги айбловни эълон қилиш имконини беради.
Президент бир неча марта ноқонуний фаолиятга алоқадор эмаслиги ва истеъфога чиқиш режаси йўқлигини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)