Ироқда давом этаётган зўравонликлар натижасида август ойида 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1,8 мингдан ортиғи яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлар 585 кишини ташкил этди. Яна 1103 нафар фуқаро яраланган», — дейилади БМТ Миссияси хабарида.
ИШИД террорчилари билан тўқнашувларда 740 нафар қуролли кучларга қарашли ходим ўлдирилган, 708 нафари яраланган. Энг кўп қурбонлар ва жабрланганлар (318 нафар қурбон ва 751 нафар яраланган) пойтахт ҳудудида қайд этилган.
Изоҳ (0)