2015 йил 31 август куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Байрамга Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат аъзолари, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, фан ва маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий давлатлар элчихоналари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари ташриф буюрди.
Соат 19:00 да бошланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов сўзга чиқиб, мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллиги билан халқимизни муборакбод этди.
Изоҳ (0)