Жанубий Африкадаги Свазиленд Қироллигида юз берган автомобиль ҳалокати натижасида камида 38 киши қурбон бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Икки юк машинаси ва енгил автомобиль иштирокидаги ҳалокат 28 август, жума куни содир бўлди. Юк машиналари «Умхланга» миллий фестивалида қатнашиш учун йўл олган қизларни олиб кетаётган эди. Ҳалокат натижасида 38 нафар қиз ва ёш аёл қурбон бўлди. Манбаларнинг маълум қилишича, яна 20 киши яраланган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, полиция ходимлари Toyota автомобилини тўхтатгандан сўнг, ҳалокат юз берган. Биринчи юк машинаси тўхтатилган машинага тўқнашиб кетгач, иккинчи юк машинаси унга келиб урилган.
Изоҳ (0)