Саудия Арабистони ҳукумати ҳаж даврида MERS коронавирусини аниқлаш учун таҳлиллар ўтказувчи учта лабораторияни очади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Шу йили ҳаж сафари 14 сентябрдан бошланади. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қиролликка ҳаж сафарини амалга ошириш учун 1,5 миллион кишининг келиши кутилмоқда.
Август ойининг ўрталарида Саудия Арабистонида коронавирус янгидан авж олди. 16 августдан 22 августгача бўлган вақт оралиғида 50 га яқин MERS билан касалланганлик ҳолати аниқланиб, оқибатда 17 киши ҳалок бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича, зиёратчилар орасида коронавирус ташувчилари мавжудлигини зудлик билан аниқлаш мақсадида Арофат тоғи яқинидаги касалхонада тезкор лаборатория ташкил этилган.
Изоҳ (0)