Москвада полициячи саккизинчи қаватдан қулаб тушишига озгина қолган болани қутқариб қолди. Боланинг онаси оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин, деб хабар беради Interfax РФ ИИВ пойтахт бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Андрей Галиакбаров маълумотига таяниб.
«29 август, шанба куни фуқаролар Очаковск катта йўлида жойлашган аҳоли турар-жойининг саккизинчи қавати деразасидан болалар ўйинчоқлари улоқтирилаётганлиги ҳақида полицияга хабар қилди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар хонадон деразасининг токчасида кичкина боланинг эмаклаб юрганини ва деразадан осилиб, кўчага қараётганлигининг гувоҳи бўлди», — дейди у.
Унинг сўзларига қараганда, юқори қаватга кўтарилган катта лейтенант Евгений Куркин охирги дақиқада болакайни оёғи ва кийимидан ушлаб, қутқариб қолишга муваффақ бўлган. Бу вақтда уйда бўлган боланинг онаси, Тожикистон фуқароси бўлган аёл ва икки ёшли бола полиция бўлимига олиб келинди. Аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)