29 август, шанба куни тунги Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарлари осмонида супер Ой ҳолатини кузатиш мумкин. Бунда Ернинг табиий йўлдошига максимал яқинлашиши туфайли Ой одатдагидан ўн фоизга каттароқ кўринади, деб хабар беради «РИА Новости».
Супер Ой – астрономик ҳодисаси мобайнида тўлин ой ҳолати Ер ва Ойнинг бир-бирига максимал яқинлашган вақтига тўғри келганлиги сабабли йўлдош одатдагидан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоизга ёрқинроқ кўринади.
Бунда Ой улкан ёнаётган шарни эслатади, чунки у ўз орбитасининг Ерга энг яқин нуқтаси – перигейда бўлади.
Мазкур супер Ой ҳолати жорий йил бўйича биринчиси бўлиб, бундан кейин мазкур ҳолатни 28 сентябрь ва 27 октябрь кунлари кузатиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)