БМТ бош котиби Пан Ги Мун Иккинчи жаҳон уруши якунининг ва Осиёда япон империализми устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб Пекинда ўтказиладиган парадда аввал режалаштирилганидек иштирок этишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Мен Пекинга Иккинчи жаҳон уруши тугашининг, шунингдек, БМТ ташкил этилишининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда иштирок этиш учун ташриф буюраман», — деди Пан Ги Мун. Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ҳиссаси ва қурбонлари жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган.
БМТ матбуот хизмати хабарига кўра, бош котиб 2—6 сентябрь кунлари бўладиган ташрифи давомида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва бошқа расмий шахслар билан учрашиши режалаштирилган. Пан Ги Муннинг Пекиндаги парадга бориш мақсади Япония томонидан танқидга учраган. Токионинг фикрича, бу ташкилотнинг нейтраллигини сўроқ остида қолдиради.
Изоҳ (0)