Қозон шаҳрида Россия ИИВ ички қўшинларининг Волгабўйи минтақавий қўмондонлиги махсус мақсадлардаги отряди ҳарбий хизматчиси Алексей Василев олтинча қаватдан йиқилган уч ёшли қизчани тутиб қолди, деб хабар бермоқда «Бизнес Online».
Хизматдан қайтаётиб, Василев кўп қаватли уйлардан бирининг олдида одамлар тўпланиб турганини кўрган. Улар олтинчи қават балкони панжарасига осилиб турган қизчани кузатиб турган эди. Ҳарбий хизматчи уй яқинига бориб, йиқилган қизчани ўз қўлларида тутиб қолган.
Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари қизча жиддий жароҳат олмаганини қайд этган. Василевнинг сафдошлари унинг ушбу ҳаракати тўғрисида бир ҳафтадан кейин, у тиббиёт пунктига мурожаат қилгач хабар топган. Маълум бўлишича, қизчани қутқараётиб, унинг қўли синган. Ҳарбий қисм командири ушбу ҳаракати учун ҳарбий хизматчига «Қутқариш йўлидаги жасорати учун» медалига тавсия қилишга қарор қилган.
Изоҳ (0)