«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ўз сайтида хонанда Шаҳноза Отабоеванинг лицензияси тугатилгани тўғрисида расмий билдириш эълон қилди.
«Лицензиат Отабоева Шаҳноза Хасановна томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартларни мунтазам бузилганлиги сабабли, хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати ‘Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 25 августдан тугатилганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир» — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)