Осиёнинг энг бадавлат одами, Хитойнинг Dalian Wanda Group компанияси соҳиби ва бошқарувчиси Ван Цзяньлинь триатлон бўйича Ironman халқаро мусобақа оператори World Triathlon Corporation’ни сотиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда RBC хабар беради.
Шартноманинг қиймати 650 миллион доллардан иборат бўлса-да, WTS’нинг янги эгасига ўтувчи қарзлари билан бирга у 900 миллион долларни ташкил этади.
Шартнома туфайли Wanda Group спорт мусобақалари бўйича дунёнинг энг йирик операторига айланади. Ван Цзяньлинь йил охирига қадар яна бир спорт компаниясини сотиб олишини маълум қилди.
Изоҳ (0)