2015 йилнинг 7 ноябрь куни Москва шаҳридаги Халқаро Мусиқа Уйида Севара Назархоннинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда қўшиқчининг расмий сайти.
Этник ва руҳий таъсирчанликни ифодаловчи такрорланмас поп-мусиқа, юқори вокал маданият ва ажойиб овоз уйғунлиги – Севаранинг бугунги кундаги ижодини айнан шундай таърифлаш мумкин.
Бутун дунё бўйича этник мусиқа мухлислари Севарани анчадан буён танийди ва яхши кўради. Унинг учун мусиқа кишиларни бир-бири билан боғловчи воситадир. У мусиқа орқали дунё гўзалликларини очиб беради, концерт залида ўтирган ҳолда сайёра бўйлаб саёҳат қилиш, мусиқанинг ҳар бир нотаси орқали ҳаёт ҳақида яна бир янги нарсани билиб олиш имконини беради.
Изоҳ (0)