Америка Давлат департаментининг собиқ расмий вакили Жен Псаки ўзининг Twitter’даги саҳифасида она бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Собиқ амалдор бу ҳақда ёш ота-оналарни бир йилгача ҳақ тўланадиган таътил билан таъминлаш ҳақидаги ташаббусга изоҳ берувчи хабарида маълум қилди.
«Ёш она сифатида бу ажойиб ғоя муаллифларининг қўлини сиқиб қўяман», — деб ёзди Псаки.
Маълум бўлишича, унинг қизига Женевьева исмини қўйишди.
Изоҳ (0)