Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси якунига етиб боряпти, деб ёзади «Оламспорт». Дунёнинг кучли жамоалари қаторида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам ушбу нуфузли мусобақада иштирок этяпти.
Маматқул Ҳайлаев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 9-турда Сингапур терма жамоасига қарши дона суриб, якунда 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Шамсиддин Воҳидов рақибига имкониятни бой берди. Нодирбек Ёқуббоев ўз партиясини ғалаба билан якунлади. Ортиқ Ниғматов ва Абдумалик Абдусалимов рақиблари билан муроса кўчасини танлади.
Бугун ўтказиладиган сўнгги 10-турда Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистоннинг биринчи рақамли терма жамоасига қарши дона суради. Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)