Тўғридан-тўғри эфир чоғида WDBJ7 телеканали мухбирларини ўлдирган журналист Вестер Фленаганнинг оиласи ҳалок бўлганларнинг қариндошларидан узр сўради. Бу ҳақда The Daily Mail хабар беради.
«Чуқур қайғу ва дард билан Элисон Паркер ва Адам Уорднинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Вики Гарднернинг соғайиб кетиши учун дуодамиз», — дейди Фленаганнинг қариндошлари.
Ҳалок бўлган журналист Элисон Паркернинг отаси қонунчилик органларини қуролга эгалик қилиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган кампанияни бошлашга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, WDBJ7 телеканалининг 24 ёшли журналисти Элисон Паркер ва 27 яшар оператори Адам Уорд 26 август, чоршанба куни тўғридан-тўғри эфир чоғида отиб ташланган, интервью бераётган маҳаллий амалдор аёл эса яраланганди.
Қотил ҳодиса жойидан машинада яшириниб, жиноят содир этиш жараёнида олинган икки видеони интернет тармоғига жойлаштиришга улгурди. Унинг ҳалок бўлган журналистларга нисбатан шахсий адовати бўлган. Жумладан, у Паркерни «ирқчиликка оид изоҳлар беришда» айблаган, Уорд эса бор-йўғи бир марта кадрлар бўлимига унинг устидан шикоят қилган.
Изоҳ (0)