Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йили Москвадаги Внуково аэропортида бортида Франциянинг Total компанияси раҳбари Кристоф де Маржери бўлган Falcon самолёти ҳалокатида айбдор дея саналаётган етакчи муҳандис Владимир Леденев ўз айбини тан олди. Бу ҳақда тергов манбаларига асосланиб, «Известия» нашри маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

У қор кураш машинаси ҳайдовчиси Владимир Мартиненко ва диспетчер-инструктор Александр Круглов қаторида «Ҳаракат хавфсизлиги ва транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш» моддаси билан айбланмоқда. Маълумотларга кўра, муҳандис аэропорт ҳудуди қордан тозаланишига жавоб берган ва ҳалокат рўй берган куни қор кураш машиналари колоннасини кузатиб, уларнинг йўналишини назорат қилиб борган.

«Ички алоқа ишламагани сабабли Леденев автомобилининг очиқ ойнасидан қичқира бошлаган, аммо кеч бўлганди: Мартиненко учиш майдонига чиқиб кетиб, муҳандиснинг кўз ўнгида самолёт билан тўқнашган», — дея таъкидлайди тергов гуруҳидаги манба.

Леденев айбини тан олгани туфайли суд унинг ишини алоҳида тартибда кўриб чиқишидан умидвор бўлмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди