Ўзбекистонда энг улуғ, энг азиз байрам – мустақилликнинг 24 йиллигига қизғин ҳозирлик кўрилаётган шу кунларда Бухоро шаҳрида «Ширин» болалар маркази фойдаланишга топширилди, деб хабар беради ЎзА.
«Ширин плаза файз» масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган марказда болажонларнинг мириқиб дам олиши учун барча шароит яратилган.
«Ширин» болалар маркази «Асакабанк»нинг вилоят филиали томонидан ажратилган 800 миллион сўмлик кредити эвазига барпо этилди. Ўндан зиёд ёшлар ишлаётган марказ биносининг биринчи қаватида парҳез таомлар ошхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Иккинчи қаватдаги йигирмага яқин аттраксион соатига 50 болага хизмат кўрсатади. Юмшоқ ўйинчоқлар билан жиҳозланган махсус майдонча ҳам улар ихтиёрида.
Бухоро шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорларнинг 2,6 миллиард сўмлик маблағи ҳамда тижорат банклари томонидан ажратилган 2,2 миллиард сўм миқдоридаги кредит ҳисобига 74 лойиҳа амалга оширилган. Натижада 173 янги иш ўрни яратилган.
Изоҳ (0)