Бир неча кундан буён Малибуда Вуди Алленнинг янги фильми саҳналаридан бири суратга олинмоқда, деб хабар беради «Nur.kz».
Унда бош ролларни Кристен Стюарт ва Жесси Айзенберг ижро этмоқда. Тасвирга олиш жараёнларидан бирида, ҳўл тошларда оёғи сирпаниб кетган 79 ёшли машҳур режиссёр, унча катта бўлмаган қояларнинг биридан йиқилиб тушди.
Алленга ёрдамга шошилган актёр Жесси Айзенберг Вудини тузоқдан чиқариб олди. Оёғига жароҳат етган кино арбоби, суратга олиш жараёнини тўхтатиб қўймаслик мақсадида, касалхонага боришдан бош тортди.
Изоҳ (0)