Афғонистон ғарбий қисмидаги Ҳирот шаҳрининг чекка қисмида жойлашган, табиий газ сақланадиган ҳудудда 25 август, сешанба кунига ўтар кечаси юз берган бир қатор портлашлар оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Улардан ўн нафари бола бўлган, деб хабар беради «News.tj».
Маълум бўлишича, табиий газ сақланадиган ҳудудда ҳаракатланаётган юк машинасидаги бир нечта газ канистри портлаб кетган. Портлаш шунчалик кучли содир бўлдики, ёнаётган юк машинасини шу атрофда жойлашган лагер деворидан ичкарига улоқтириб юборди.
Ҳодиса натижасида камида 18 киши жабрланди, улардан тўрт нафари 90 фоиздан ортиқ куйиш жароҳатини олган. Канистрнинг портлаши ҳудуддаги газ сақланаётган идишларнинг ҳам ёнишига олиб келди. Оқибатда камида бешта портлаш юзага келди.
Портлаш сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)