Тайвань музейида 12 ёшли ўсмир 1,5 миллион доллар қийматидаги расмга йиқилиб тушди. Натижада расм тешилиб қолди, деб хабар беради «Afisha.ru».
Италиялик рассом Паоло Порпорининг ХVII асрда ишланган «Гуллар» расми Тайбейдаги кўргазмада намойиш этилаётган эди.
Кузатув камерасидаги тасвирда боланинг нохосдан туртиниб кетиб, расмга таянганлигини кўриш мумкин. Кўргазма раҳбари Андреа Россининг сўзларига қараганда, бунинг учун бола ва унинг оиласи жавобгар бўлмайди. Расмни қайта тиклаш учун маблағ суғурта компаниясидан олинади.
Изоҳ (0)