Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 24 август оқшомида Тошкент шаҳри яқинида содир бўлган ёнғин тўғрисида баёнот берди.
«2015 йил 24 август соат 21:00 да ‘Янгиер—Тошкент’ магистраль газ қувурининг Юқори Чирчиқ туманидаги ‘Авестo’ фермер хўжалиги ҳудудидан ўтган 157-километрида газ қувури портлаб, ёнғин содир бўлди. Бу Тошкент шаҳрининг газ билан таъминланишига таъсир қилмайди.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 23:40 да бартараф этилди. Воқеа жойида ‘Ўзбекнефтгаз’ миллий холдинг компанияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа масъул муассасалар вакилларидан иборат штаб тузилди. Зарар кўрган участкани тиклаш ишлари якунланмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)