Жанубий Корея ҳукуматининг КХДР томонидан қўйилган талабларни бажариши учун 12 соатдан кам вақти қолмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
КХДР томонидан Пхеньянга қарши тарғибот кампаниясида фойдаланилаётган, иккала Корея давлати чегарасидаги овозкучайтиргичларни демонтаж қилиш талаби қўйилган эди.
Шимолий Корея талаблари бажарилмаган тақдирда, Пхеньян «психологик уруш воситалари» Корея халқ армияси томонидан йўқ қилинишига сўз берди. Бироқ Корея Республикаси қўйилган шартларга рози бўлмаслиги ва эшиттиришларни давом эттиришини таъкидлаб ўтди.
Қўйилган талабнинг муддати маҳаллий вақт бўйича 17:00 да (Тошкент вақти бўйича 13:00) тугайди.
Изоҳ (0)