Бельгия бош вазири Шарль Мишель Twitter’даги саҳифасида Амстердамдан Парижга йўл олган Thalys тезюрар поездидаги отишмани террорчилик ҳаракати деб атади ва жабрланганларга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Мен Thalys’даги террорчилик ҳаракатини қоралайман ва жабрланганларга ҳамдардлик билдираман», — деди бош вазир.
Амстердамдан Парижга кетаётган поездда номаълум шахснинг ўт очиши натижасида уч киши жабрланган. Эркак йўловчилар томонидан зарарсизлантирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.
Изоҳ (0)