Tesla компанияси автопилотнинг бир қатор вазифаларини ҳақиқий йўл шароитларида синаб кўришни бошлади, деб хабар беради «3dnews.ru».
Гап катта йўл автопилоти ва автомобилни тўхтаб туриш жойига параллел жойлаштириш тизимлари ҳақида бормоқда. Model S электрик седанларининг эгалари қатнов йўли бўйлаб ҳаракатланаётиб бошқарувни тўлиқ электроникага юклаши мумкин. Жумладан, автомобиль йўлдаги ҳаракатни ўзи бошқариши, тезликни ошириши ва камайтириши, шунингдек, автомобилни бошқа йўналишга буриши мумкин.
Автоматик параллел тўхтатиш тизими эса йўл ёқасидаги қулай жойга машинани тўхтатишни автомобилнинг ўзига ишониш имконини беради.
Изоҳ (0)