Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг учинчи кенгаши якунида ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда «News.tj» хабар беради.
Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари адлия вазирлари иштирок этган ушбу икки кунлик тадбир Душанбеда 18 август, сешанба куни якунланди.
Имзоланган ҳужжатда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб қўйилди.
Изоҳ (0)