Хитойнинг China SmartCity Technology компанияси раҳбари Жим Ние бошчилигидаги делегация Тожикистон миллий банки раиси ўринбосари Сирожиддин Икромов билан учрашувда Тожикистонда «Интеллектуал шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «News.tj».
Жим Ниенинг таъкидлашича, бош офиси Шанхайда жойлашган компаниянинг маҳсулотлари банк соҳасида, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, транспорт ва коммуникациялар соҳаларида ишлатилади.
Унинг сўзларига кўра, ушбу соҳаларда мувофиқлаштиришни амалга оширувчи технологиялар ҳозирда Хитойнинг кўплаб шаҳарларида қўлланилмоқда. Ҳозирда лойиҳа 300 та шаҳарда амалга оширилиш босқичида турибди. Бундан ташқари, Германия, Франция ва Япония каби ривожланган мамлакатларда ҳам компания технологияларидан фойдаланилмоқда.
Изоҳ (0)