Лондон шарқида аёл кишига ҳужум қилиб, уни тунаб кетган эркак бир неча дақиқадан сўнг унинг электрон почтасига бехосдан ўзининг селфисини юборди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар беради.
Фотосурат ҳар сафар смартфон блокировкасини очиш учун нотўғри пароль киритилганда суратга олиб, уни қурилманинг рўйхатдан ўтган соҳибига юборувчи дастур томонидан олинган.
Босқинчи 25 ёшли аёлга кундузги сайр чоғида ҳужум қилган, уни ерга итариб юбориб, смартфонини олиб қочган.
Тахминан 15 дақиқадан сўнг, аёлнинг почтасига ўғрининг юзи тасвирланган сурат келган. Полиция уни қидириш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)