Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида полиция мактаб ўқувчиларининг намойишга чиққан ота-оналарини травматик қуролдан ўққа тутди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
Roodepoort мактабида муассасанинг қора танли директори ва унинг икки ўринбосари ҳамда ўқувчиларнинг мамлакатдаги осиёлик вакиллардан иборат аҳолига тегишли бўлган ота-оналари ўртасида низо келиб чиққандан сўнг, ҳукумат уни ёпишга қарор қилди. Ота-оналар мактаб маъмуриятини ноқонуний тайинланганликда, шунингдек, директорни ўқув фондини қонунга хилоф сарфлашда айблаб, уни ўзгартиришни талаб қилди.
Ўқувчиларни бошқа мактабларга етказиб қўйиш учун автобуслар етиб келганда, тўпланган намойишчилар машиналар йўлини беркитиб қўйиб, бинога бостириб киришга уринди. Ҳодиса жойига етиб келган полиция уларни резина ўққа тутди. Олти нафар кишининг яраланганлиги ҳақида маълум қилинди.
Изоҳ (0)