«Oktogo.ru» портали 2015 йил август ойида меҳмонхоналарда буюртма берилган хоналар сонига қараб россиялик сайёҳларнинг яқин ва узоқ хориждаги саёҳат йўналишлари бўйича турли рейтингларни тузиб чиқди, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Жумладан, россиялик сайёҳлар орасида оммабоп йўналишлар рейтинги тузилган бўлиб, ўнталик қуйидаги кетма-кетликни ҳосил қилган: Минск, Тбилиси, Олма-ота, Киев, Ереван, Боку, Остона, Бишкек, Кишинёв ва Тошкент. Узоқ хориждан Таиланд, Вьетнам ва Куба энг оммабоп йўналишлар деб топилган.
МДҲда энг қиммат шаҳар сифатида Боку қайд этилган — Озарбайжон пойтахтида россиялик сайёҳ суткасига ўртача 6000 рубль (91 доллар) ишлатади, Олма-отада эса бу кўрсаткич 5000 рубль (76 доллар) га тенг. Энг арзон шаҳар деб топилган Бишкекда россиялик сайёҳлар суткасига ўртача 1200 рубль (18 доллар) сарфлаши аниқланди.
Изоҳ (0)