Таниқли француз режиссёри Люк Бессоннинг EuropaCorp номли кино компанияси Россиянинг чўкиб кетган «Курск» сувости кемаси ҳақида фильм суратга олади, деб хабар бермоқда Meduza.
Фильмга даниялик кинематограф Мартин Зандвлиет режиссёрлик қилади, сценарийни Роберт Родат ёзади. Бу Зандвлиетнинг инглиз тилидаги илк фильми бўлади. Премьера қачонга режалаштирилаётгани маълум қилинмаган.
«Курск» ядро сувости кемаси 2000 йил 12 август куни Баренс денгизида чўкиб кетган. Кема бортида бўлган 118 нафар денгизчининг барчаси ҳалок бўлган. Ҳалокатга торпедо портлаши сабаб бўлгани аниқланган.
Изоҳ (0)