Ўзбекистон музейларида аудиогидлар ёрдамида музей заллари бўйлаб экскурсиялар олиб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳозирги кунимиз учун долзарб масалалардан бўлиб, бу юзасидан мобил дастурдан фойдаланилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти.
Музейга ташриф буюрувчи, музейнинг мазкур дастур ўрнатилган мобил қурилмасидан фойдаланган ҳолда, экспонатларнинг идентификацион рақамини киритиб, экспонат ҳақида маълумот эшитиши мумкин. Дастур ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлаш имкониятига эга.
Мазкур дастур Ўзбекистонда илк маротаба «Алоқа тарихи музейи» залларида 2015 йил март ойидан бошлаб экскурсиячилар эътиборига ҳавола этилмоқда. Муаллифларга мазкур дастур учун № DGU 03194 рақамли гувоҳнома берилди.
Изоҳ (0)