Кувайтдаги нефтни қайта ишлаб чиқарувчи Эш-Шуэйба заводи бўлимларидан бирида портлаш юзага келди. Ташкилот фаолияти бутунлай тўхтатилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Ташкилотнинг барча ходимлари эвакуация қилинди. Ҳодиса сабаблари ва тафсилотлари маълум қилинмади.
KUNA агентлигининг хабар беришича, маҳаллий вақт бўйича 11:30 да заводда ёнғин бошланган. Портлаш натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)