8 августда Урганчдаги «Ёшлар кўли» маданият ва истироҳат боғида содир бўлган фожеа ҳақида ўша куни концерт берган хонанда Наврўз Собиров фикр билдирди, деб хабар бермоқда «Shov-shuv.uz».
— Сиз ушбу концерт фалокатида ўзингизни қанчалар айбдор ҳис этяпсиз?
— Одамлар сенда айб йўқ деяпти.
— Бу қадар кўп томошабин жамланган экан, демак сиз Урганчда жуда машҳурсиз. Нечта қўшиғингиз бор?
— 300 тага яқин.
— Концертга чипталар сотилгандими?
— Текин концерт эди. Менга ҳокимият концерти дейишган. Апил-тапил кийиниб, 8 август куни «Ёшлар кўли»га бориб куйладим. Бошқа ҳеч нарсадан хабарим йўқ.
— Бир неча юртдошларингиз ҳалок бўлганидан-чи? Хабарингиз борми, бундай нохуш маълумотдан?
— Ҳа, шундай дейишди. Мен фақат куйладим.
Изоҳ (0)