АҚШ президентлигига номзодини қўйиш учун курашаётган миллиардер Дональд Трамп ўзи, бизнеси ва қариндошларига алоқадор бўлган 3 мингдан ортиқ доменни сотиб олгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «РБК».
Ўтган ҳафта ҳолатида Trump Organization номига 3153 та домен рўйхатга олинган бўлган. Улар орасида NoMoreTrump.com, DonaldTrumpSucks.com, TrumpVodkaSucks.com, TrumplsFired.com сингари ҳақоратомузлари ҳам мавжуд. Шунингдек, миллиардер сиёсатда қўлланилиши мумкин бўлган ElectTrump.com, DonaldTrump2012.com, VoteAgainstTrump.com сингари доменларни ҳам сотиб олган.
Трампнинг бизнеси тўғрисидаги салбий фкрларга эга доменлар ҳам талайгина. Жумладан, у 2009 йилда сотиб олган ва кейинроқ сотиб юборган витаминлар савдоси билан шуғулланувчи Trump Network «молиявий пирамида» ва «фирибгарлик» дея тавсифланган (TrumpNetworkSucks.com, TrumpNetworkPyramidScheme.com, TheTrumpNetworkPonzScheme.com). Трампнинг ўғли Эрикнинг сўзларига кўра, улар «йиртқич одамлар»дан ҳимояланиш мақсадида сотиб олинган.
Изоҳ (0)