Samsung Galaxy S6 Edge+ ва Note 5 флагман смартфонларини тақдим этди, деб хабар беради Meduza.
Уларнинг ҳар иккиси тўрт гигабайтлик тезкор хотира, Exynos янги процессори, уч минг милиамперлик батарея ва диагонали 5,7 дюйм бўлган экранга эга.
Galaxy S6 Edge+ смартфони деярли аввалги Galaxy S6 Edge смартфонининг нусхаси ҳисобланса-да, унинг экрани катталаштирилган. Янги моделнинг экрани ҳам эгикдир.
Note 5 эса Galaxy S6 Edge+ смартфонидан стилуснинг мавжудлиги билан фарқланади. Бундан ташқари, Samsung ўзининг Samsung Pay тўлов хизматини тақдим этди.
Изоҳ (0)