Тяньцзинь порт шаҳридаги хавфли моддалар сақланадиган омборда 12 август, чоршанба куни юзага келган кучли портлаш қурбонлари сони 55 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Манбаларда маълум қилинишича, бугун фавқулодда ҳолат юз берган жойда беш кишининг жасади топилди, бир киши қутқарилди.
14 август тонгида қутқарувчилар уюмларнинг остидан тирик қолган 19 ёшли ўт ўчирувчини топди.
Изоҳ (0)